Ўзбекистон ва Жанубий Корея қўшма газ лойиҳаси доирасида «Ўзтрансгаз»нинг Корея компаниялари олдидаги қарзини тўлаш бўйича «муроса вариантини» топди, деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Унга кўра, лойиҳада ишлаб чиқариладиган хомашё ва товар газига тарифларни ўзгартириш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Жанубий Кореяга Қорақалпоғистондаги Сурғил конидан газ қазиб олувчи Uz-Kor Gas Chemical қўшма газ лойиҳаси бўйича тўланмаган 1 миллиард доллар қарзини қоплашга рози бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг